alt

Маълумот

Chevrolet Captiva – янада кучлироқ, янада қулайроқ, янада бир бор мақсад сари интилиш ҳиссиёти.

Captiva дунёсига хуш келибсиз! Айнан Сиз орзу қилган, ташқи кўриниши анча салобатли, орқа спойлер билан модель янада кўркам ва айни пайтда ўзига яраша тажовузкорона қиёфа акс этган. Chevrolet Captiva кузовининг конструкцияси мустаҳкам ишлангани автомобилни юқори тезликда бошқаришда қўшимча қулайликларни ҳам яратади. Автомобиль салонини кўздан кечирар экансиз, ишлаб чиқарувчи ҳайдовчига қулайлик яратишнинг оддийгина усулларини ҳам унутмаганини кўриб ҳайратингиз ошади ва ишлаб чиқарувчига нисбатан миннатдорлик туйғуси кўнглингиздан ўтади. Бу автомобил айнан оилавий бўлишига сабаб, бу унинг кенг ва шинам салонга эга бўлишидир. Қолаверса узоқ масофага юришда, бошқа шаҳарларга саёҳат қилишда оилангиз учун ва юкларингиз учун бемалол жой топилади.

рақамлардаги ахборот

  • Қўзғалиш вақти
    10.3 сек.
  • Ҳажм
    7 йўловчи
  • Двигател
    3 л.
  • Багажник ҳажми
    1584 л.
alt Янги светодиодли бежирим орқа фаралар бу дизайнерлик ечим бўлиб, атрофдагиларнинг диққатини ўзига тортади. У нафақат яхши кўринишга, балки юқори тезликда ва узоқ масофага юришга мўлжалланган.

Ўриндиқларнинг қулайлиги.

Агар Сиз вақтингизни бошқариш билан ўтказадиган бўлсангиз, автомобиль ўриндиқларининг дизайни ва тузилиши айнан Сиз учун мўлжалланган, десак адашмаймиз. Учинчи қаторга жойлашиш учун, оддийгина иккинчи қатор ўриндиқни пастки томонга тушириб туриб, учинчи қатор ўриндиқларининг қаддини ростлаш мумкин. Керак бўлмаган ҳолда, астагина яна пастга тушириб қўйиб, текис жой ҳосил қилиш мумкин.
Агарда Сизга бундан ҳам кенгроқ жой керак бўладиган бўлса, у ҳолда ҳайдовчи ўриндиқини туширсангиз 1.577 литрга эга бўлган жудда катта жой ҳосил бўлади.

 

alt

Captiva нинг ҳавфсизлиги даражаси NCAP нинг 5 та юлдузи билан тасдиқланади.

Captiva да ҳимоя қилувчи олтита хавфсизлик ёстиқчаси билан жиҳозланган. Шунингдек, ҳавфсизлик камарлари ўрнатилган бўлиб, бу нарса албатта йўловчиларнинг ва ҳайдовчини ҳавфсизлигини таъминлаб беради. Шу билан бирга, болалар ўриндиқларини маҳкамлаб қўювчи ISOFIX тизими билан таъминланган.
Биз учун Сизни йўлдаги ҳаракатингиздаги автомобилда кечадиган ҳолат жуда муҳим аҳамият касб этади. Ғилдирак чарх уришига қарши ишланган тизими (TCS) Сизнинг автомобилингизни ағдарилиб кетишидан сақлайди ва ҳаракатдаги мувозанатни ушлаб туради. Фавқулодда тўхташ тизими (BAS) бу ҳаракатдаги бўладиган шошилинч тўхташ учун мўлжалланган тизим ҳисобланади. Тоғли жойда ва айниқса пастга қараб тушиш пайтида HDC тизими Сизга ёрдам беради.
Қулайликлардан яна бири бу тепаликка ҳаракатланаётган пайтда автомобилни 3% ли тепаликда 1.5 сония вақт мобайнида ушлаб туришга қодир бўлган тизим бўлиб, бу пастликка кетиб қолмаслик учун ҳизмат қилади. Кроссовер Captiva маҳсус равишда оила учун мўлжаллаб чиқарилган автомобил ҳисобланади. Пуҳта, хавфсиз ва шинам салонга эга бўлган Captiva буларнинг ҳаммаси Сиз учун!

 

Комлектация ва нарҳлар

Нарҳи: 93 136 640

ХУСУСИЯТЛАРИ

Комплектация Сўм МПК Б.Р

CAPTIVA A/T (3 L.)

125000000

АТ-автоматик трансмиссия
19 дюймли енгил куймали ғилдирак дисклари
Томдаги кумуш рейлинглар
Орқа ён ва орқа ойналарнинг қопламали ишлов берилиши
Радиоприёмникли, СD-player, 8 динамикли ва MP3-player аудиотизими
Қўзғаладиган ва электроприводли люк
Фараларни тозалувчи қисм
Қора чарм билан ўриндиқларни қоплаш
Туманга қарши фаралар
Круиз-контроль
Ҳаво совутиш тизими
ABS ва буксовкага қарши тизим
(TSA) шатак ишлашини таъминловчи ESP ли тизим
Фронтал, шифтли ва ён томонли ҳавфсизлик ёстиқчалар ҳайдовчи ва олд йўловчи учун
Радиоприёмникли, СD-player, 8 динамикли ва MP3-player аудиотизими