Автосалон

 alt «Driver’s Village» МЧЖ ўз фаолиятини 2011 йил 30 декабрдан бери олиб бормоқда.

Бизнинг Дилерлик марказимиз ЁАЖ “Джи Эм Ўзбекистон” томонидан CHEVROLET бренди асосида ишлаб чиқариладиган автотранспорт воситаларини сотиш ва уларга сервис ҳизматларини кўрсатиш бўйича ихтисослашган ташкилот ҳисобланади.

Бизнинг жамоамиз дилерлик марказ ишини янада ривожлантириш мақсадида доимий равишда ҳаракат қилади. Бу йўналиш икки босқичда амалга оширилади. Биринчидан, бу автотранспорт воситаларини созлаш ишлари салоҳиятининг доимий равишда ривожлантириб бориш, ҳодимларнинг илмий ва техник салоҳиятини ошириб бориш йўли билан мижозларга ҳизмат кўрсатиш даражасини такомиллаштириб бориш ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, “Джи Эм Ўзбекистон” ЁАЖ таркибига кирувчи дилер ташкилот сифатида фаолият олиб бораётган Дилерлик марказимизнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Иккинчидан, бу компаниямиз ва  мижозларимиз ўртасидаги бўладиган икки томонлама муносабатлар даражасини доимий равишда ошириб бориш. Бу йўналишда ҳозирги кунга келиб бир қанча ишлар амалга оширилган. Мисол учун, ҳар бир мижоз, ўз ҳохишига кўра, автотранспорт воситасини созлаш ишларини бевосита видео кузатув орқали назорат қилиб бориши мумкин. Агар бундай ҳохиш бўлмаса, бу ҳолда вақтингизни автосалонимиз ҳудудида жойлашган кутиш залида ўтказшингиз мумкин. Бу ерда Сиз, телевизор кўришингиз, қаҳва ёки салқин ичимликларни истеъмол қилишингиз мумкин. Сизнинг фарзандларингиз ҳам ўз вақтларини шу ерда жойлашган болалар майдончасида мароқли ўтказишлари учун қулай шароитлар яратилган.

 

Бизнинг мижозларимизга қуйидаги қўшимча шароитлар яратилган

Бизнинг дилерлик марказимизга келгач, Сиз бир нарсага аҳамият берасиз, бу ҳам бўлса, Сизнинг эътибордан четда қолмаслигингиз. Ташрифингиз мақсади автотранспорт воситасини ҳарид қилиш бўладими, созлаш ишлари бўладими ёки оддий маслаҳат олиш бўладими, бундан қатъий назар, бизнинг ҳодимларимиз Сизга бу борада етарлича маслаҳат берадилар

Малакали ҳодимлар томонидан батафсил маслаҳат бериш ҳизмати, керакли замонавий ускуналар билан жиҳозланган автосалон ва автосервис ҳизмати, керакли эҳтиёт қисмларнинг мавжудлиги, қулай нарҳлар, қулай ерда жойлашганлик буларнинг барчаси энди Сиз учун. Биз ўз мижозларимиз ҳақида доимо қайғурамиз ва уларга сифатли ёрдам кўрсатишга доимо ҳаракат қиламиз.

“Driver’s Village” жамоаси бу малакали ҳодимлардан ташкил топган бўлиб, улар  ҳар қандай вазиятда ўз вазифаларини астойдил бажаришга тайер.

Бўлишмоқ: