Автосалон ҳақида

  Driver’s Village автосалони ЁАЖ “Джи Эм Ўзбекистон” томонидан CHEVROLET бренди асосида ишлаб чиқариладиган автотранспорт воситаларини сотиш бўйича ишларни амалга оширади.

Мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида биз автотранспорт воситаларини ЙҲХББ органларида рўйҳатдан ўтқазиш ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳизматларни таклиф этамиз.

Бизнинг ҳодимларимиз – бу юқори малакали ва ўз ишига юқори маъсулият билан ёндошадиган ва Сизнинг автомашинангизда келиб чиққан ҳар қандай носозликларни қисқа вақт ичида ечимини топа оладиган мутаҳассислардан иборат. Автосалон ҳодимлари Сизга автотранспорт воситасини сотиб олиш, ҳужжатларни йиғиш ва рўйҳатдан ўтқазиш бўйича келиб чиқадиган саволларингизга ўз ваколатлари доирасида ёрдам беришга доимо шай бўладилар. Бизнинг автосалонимиз Тошкент шаҳрида жойлашган ҳизмат кўрсатиш ва бошқа жиҳатлар бўйича автосалонлар ичида энг сараларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ўз ишимизга ёндошишда биз ҳар доим ишни чин кўнгилдан бажариш, профессионализм, эътибор ва ҳар қандай мижозга йўл топа олиш тамойилларга асосланган ҳолда фаолият олиб бориш шиоримиз ҳисобланади.

Бизнинг дилерлик марказимизга келгач, Сиз бир нарсага аҳамият берасиз, бу ҳам бўлса, Сизнинг эътибордан четда қолмаслигингиз. Ташрифингиз мақсади автотранспорт воситасини ҳарид қилиш бўладими, созлаш ишлари бўладими ёки оддий маслаҳат олиш бўладими, бундан қатъий назар, бизнинг ҳодимларимиз Сизга бу борада етарлича маслаҳат берадилар ва агар болаларингиз билан бирга ташриф буюрадиган бўлсангиз ҳеч ҳам хавотир олманг. Сиз иш билан банд бўлган пайтингизда болаларингиз автосалон ҳудудида жойлашган болалар майдончасида мароқли ўйнаб юришлари учун барча имкониятлар мавжуд.

Бўлишмоқ: