Автокондиционерларни тўлатиш

 altЎзбекистоннинг иссиқ об-ҳавоси шароитида, автокондиционер машинангизга ўрнатилган қулайликлар ичида муҳим ўрин тутувчи ускуна ҳисобланади. 

 Сизни автокондиционер, ким томондан, қачон, қаерда иҳтиро қилинган ва қай ҳолда ишлайди каби саволлар қизиқтирмаса керак. Сизни фақат у билан совуқ ҳавонинг салон ичра тарқалиши ва совуқ кундаги рўй берадиган ҳолатлардаги қулайлик вазифаси қизиқтирса ажаб эмас. Демак, Сиз айнан вэб-саҳифамиздаги керакли бўлимларидан бирига ташриф буюрибсиз. Агар Сизни автокондиционер ичидаги фреон моддасининг танқислиги қийнаётган бўлса, унда Сиз бемалол бизга мурожаат қилишингиз мумкин ва бу борада сифатли ҳизмат кўрсатилишига амин бўлишингиз мумкин.

Бизнинг ҳодимларимиз автокондиционер ишлаши ва унга фреон моддасини қуйиш борасида етарли маълумотга, шунингдек, кўп йиллик тажрибага эга. Автокондиционерларни тўлатиш учун бизда Италиянинг Solcane, Франциянинг Forane томонидан ишлаб чиқариладиган фреон ва Франциянинг Total, Бельгиянинг Suniso фирмалари томонидан ишлаб чиқариладиган юқори сифатли мойларидан фойдаланилади.

90% автосервисларда амалда қўлланиладиган ва компрессорларнинг ишдан чиқарилишига сабаб бўладиган, Хитойда ишлаб чиқарилган суррогат фреон ёки система ичига зичлиги 32 га тенг бўлган мой билан тўлатиш ишлари бизда қилинмайди. Автокондиционерларнинг диагностика ва уларни тўлатиш ишлари, Италиянинг Wigam, АҚШнинг Mastercool ва Inficon Tek-Mate фирмаларанинг ускуналари ёрдамида амалга оширилади.

Бизнинг ҳизматларимиз:

  • Агар машинангизда ўрнатилган автокондиционер ишлаши суст бўлиб совутмаётган бўлса, унда бизга ташриф буюриб, бу муаммонинг ижобий ҳал бўлишида гувоҳи бўлинг. Атигина ярим соат вақт мобайнида бизнинг мутаҳассисларимиз бунинг ечимини топиб, Сизнинг янада салқин салонда кетишингизда амалий ёрдам кўрсатадилар.

  • Агар Сиз автокондиционерингизни кўрикдан ўтқазиб, тўғри ишлаши учун ҳаракат қилаётган бўлсангиз, бу иш ҳам бизга муаммо эмас. Чунки бизнинг мутаҳассисларимиз, автокондиционер диагностикасини ўтқазиб, шу жумладан, бутун салон ва автокондиционерни бактериаларга қарши ишлов беришади.

Агар автокондиционер ўз ишини қилмай, Сизга ноқулайлиқ тўғдираётган бўлса, у ҳолда бизга ташриф буюринг ва муаммони бартараф эттиринг.

Бизнинг автосервисимиз куну тун ҳизматингизда. Телефонларимиз: (99871) 200-60-70

 

Бўлишмоқ: