Ғилдирак ҳолатларини аниқлаш

altАвтомобил осмасининг энг мухим жиҳатларидан бири бу ғилдирак бурчакларини белгиланган тартибда тўғри ўрнатиш ва ҳолатини аниқлаш ҳисобланади.

Ҳайдовчилар ибораси билан айтганда ғилдирак оғиши ҳисобланади. Қоида бўйича, ғилдирак ўрнатиш кўрсатгичи бу завод тарафдан белгилаб қўйиладиган жиҳат ҳисобланади ва ғилдирак эксплуатацияси мобайнида вақти вақти билан назорат қилиб туриш кифоя бўлади. Мустақил равишда ғилдирак оғиши жараёнини тузатиб бўлмайди, бу учун маҳсус қурилма талаб этилади. Автомобил ҳаракатланиши пайтида ғилдиракларнинг номутаносиб тутадиган ҳоллар пайдо бўладиган бўлса, биринчи навбатда автосервисга ташриф буюриб ғилдирак ўрнатиш бурчакларини кўрикдан ўтказиш талаб этилади.

Ғилдирак ўрнатилишининг бузилиши бир қанча таъсир орқали пайдо бўлади:

  • автомобилни чуқурга тушиб кетиши;

  • автомобиль рулининг бошқариш механизмалирининг ишдан чиқиши;

  •  руль пойнаклари ёки бошқа қисмларни ўзгариши сабабли ва ҳ.к.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, ҳар қандай пайтда руль бошқаришни ҳаракатлантириш пайтида ғилдирак развал схождени қилиш талаб этилади. Бундан ташқари, кўпгина автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналар, бу каби созлашни ҳар 10 000 – 15 000 км да қилишни тавсия этадилар. Бу ҳаракатланиш пайтида покришканинг едирилиб кетишидан сақлайди ва сирпанчик йўлда тўғри ҳаракатланишини кафолатлайди.

Яхши созланиш учун фақатгина компьтер билан таъминланган развал схождениянига ташриф буюриш тавсия этилади. Махсус қурилма орқали оғишни тўғрилаш бу юқори даражадаги аниқлик йўли билан бурчакларни тўғрилаш кафолати ҳисобланади ва бир ҳилда ғилдирак резинасининг емирилишига олиб келиб, ҳар қандай об-ҳавода беҳатар ҳаракатланишга олиб келади. Ғилдирак ҳолатларини аниқлаштириш ишларини Сиз бизнинг Driver's Village автосервисимизда қилдирсангиз бўлади.

Бизнинг автосервисизда юқори даражадаги аниқ мосламалар ўрнатилган бўлиб, улар ҳар қандай автомобил ғилдирагининг бурчакларини тез ва аниқ қилиб белгилаб беради. Бизнинг автосервисимизга мурожаат қилиб, келиб чиққан муаммо бўйича мутаҳассисларимизнинг тавсияларига эга бўлишингиз мумкин. Бизнинг мутахассисларимиз бў йўналишда тегишли равишда ўқув машғулотлардан ўтган бўлиб, ўз ишларига муносибликларини бир неча бора тасдиқлаб келишган.

Бизда бажарилган ишлардан кейин, автомобилингиз йўлларда максимал аниқ характланади. Сиз аниқ созлашдан кейин қуйидаги афзалликларни қўлга киритасиз:

- автомобил тўғри ҳаракатланишни бошлайди;

- ҳаракатланиш илгаридан кўра яхшилашади;

- автомобил рули равон ва осон ҳаракатланишни бошлайди;

- покришканинг ейилиши даражаси қисқаради;

- ғилдиракдан чиқадиган товушларнинг камайиши кузатилади;

- ёқилғининг сарфланиши даражаси меъёрга келади ва ҳ.к.

Шуни асло унутманки, сарф-харажатдан қутилиш йўли билан ҳавсиз ҳаракатланиш мумкин эмас. Бизга ҳохлаган пайтингизда ташриф буюринг. Бизнинг ҳизматларимиз Сизга куну тун мунтазир. Бизнинг телефон рақамимиз: + (99871) 200-60-70

 

Бўлишмоқ: