Мой алмаштириш

alt

Ҳозирги пайтдаги мой алмаштириш ишлари шиномонтаж каби кенг тарқалган ҳизмат турларидан бири саналади. Фақатгина ўзингиз кимга мой алмаштириш бўйича ишларни топширишни хал қиласиз.

Халқ орасида, мой алмаштириш ишлари шунчаки ҳолва бўлиб, ҳар ким хам уддалай олади деган гап бор. Шунга қарамасдан, мой алмаштириш ишлари бу махсус қурилма ёрдамида ишларни амалга ошириш ҳисобланади. Бизга ташриф буюриб, мойни алмаштириши бўйича ишларни мутахассисларимизга топширишингизни Сизга таклиф қиламиз, чунки айнан мотор мойи автомобилнинг моторини ҳар қандай шикастланишини олдини оладиган ва кимга бу ишни топширишингиз бу автомобилингизнинг ҳолати қандай бўлишини белгилаб берадиган жихат ҳисобланади.
Мой алмаштириш жараёнида биз Сизнинг автомобилингизга мос келадиган мой танлаймиз, двигателни оралиқ ювиш ишларини амалга оширамиз, мой фильтрни алмаштирамиз, мой алмашгандан кейин двигателни харакатга келтирамиз, бу ишлар двигателнинг ейилишини олдини олиб ҳавфсизликни таъминлаб беради.
Малакали мутахассисларимиз сифатли мойни танлашда Сизга кўмак беришади. Бу борада батафсиз маълумот беришиб, навбатдаги мой алмаштириш ҳақида ва техник кўрикдан ўтказиш ҳақида маслаҳат беришади.
Мижозлар диққатига! Двигателни яхши ишлаши бу ундаги мой сатхига боғлиқ бўлади. Мой сатхининг текширилмаслиги бу двигателнинг шикастланишига олиб келади.
Шундай қилиб, Сиз автомобилингизнинг текшириш ва техник кўрикдан ўтказиш ишларини малакали мутахассисларга топширишга қарор қилдингизми?
Бундай бўлса, бизга телефон қилинг ва малакали маслахатга эга бўлиб, дастлабки кўрикдан ўтказиш бўйича ишларни амалга ошириш учун бизга езилинг. Бизнинг телефон рақамларимиз:  + (99871) 200-60-70
 
Бўлишмоқ: