Тюнинг ва дизайн

 altТюнинг - мижоз учун бу ўзининг автомобилига ўзгача дид ни бахшида этиш, мутаҳассис учун эса бу ҳақиқий ижодкорона ёндошган ҳолда эскизни чизишдан бошлаб бирон бир қисмни ўрнатишгача бўлган ишни англатади.

Бизнинг автосервисизнинг аҳил ва уддабуро жамоаси ҳар бир ҳайдовчига ўз автомобилини ўйлагандек дид билан, дизайн, ҳавфсизлик ва бошқа техник, эстетик жиҳатдан оддий машинасини энг зўр машинага айлантириб бериши мумкин.

Бизнинг жамоамиз автотюнинг соҳасида ўз ишига маъсулият билан қарайдиган инсонлардан ташкил топган. Биз ўз ишимизни севамиз ва ҳар бир бажариладиган ишга маъсулият билан ёндашамиз.

Бизга мурожаат қилиб Сиз фақат товар нарҳи ва етказиб берилиш муддати ҳақида эмас, балки автомобилингизни бўлажак стили ҳақида, шунингдек, унинг ранги ва бошқа жиҳатлари, қолаверса бизнинг маслаҳатларимизни эшитиб, ўзингизга қулай бўлган жиҳати ҳақида ҳам бизнинг мутаҳассислар билан баҳслашиб бир тўхтамга келишингиз мумкин бўлади.

Дидлар ҳақида баҳс мунозара бўлиши мумкин эмас албатта, лекин автомобилингизнинг ташқи кўриниши нафақат Сизга, балки ён-атрофдагиларга ҳам завқ бағишлаши керак деб ўйлаймиз! Бу нарса тасвирга ожиз ҳиссиёт бўлиб, фақатгина ҳамма ишлар маромига етгач, автомобилингизда автосервис ҳудудидан чиқиб кетгач, бамисоли ҳамма фақатгина Сизнинг автомобилингизга тикилиб қолгандек туюлади. Ва Сиз йўлда кетаётиб, бамисоли ҳамма инсонлар “ана қара – машинамисан машина” деган фикрларини эшитиб тургандек туюлади Сизга.

Нимага айнан бизнинг мижозлар фақат бизни танлашади деган табиий савол туғилиши мумкин.

  • Бунга сабаб эса, бизнинг автосервисимизда кўрсатиладиган ҳизмат учун ҳақ тўлаш сиёсати бу аввалом бор, ҳар бир ҳайдовчига қулай нарҳда эканлиги билан изоҳланади.

  • Биз ҳар доим мижозларимиз учун ўз вақтида мажбуриятларимизни бажариб келамиз.

  • Биз фақатгина сифатли ҳизмат кўрсатамиз ва бажарилган ишлар учун кафолат берамиз.

  • Бизнинг ҳар бир мижозимиз диди ўзгача бўлиб, шундан келиб чиққан ҳолда, биз унга энг маъқул бўлган вариантларни таклиф этамиз.

Сиз ўзингизнинг автомобилингизни ясатишни камолига етказишни ҳохласизми? Бу ишда Сизга Driver's Village автосервис жамоаси кўмаклашади. Қисқа муддат ичида биз автомобилингизга энг мукаммал хавсизликни таъминлаб берувчи сигнализацияни ўрнатиб берамиз, шунингдек, тонировка қилдириб берамиза ёки ойна бронировкасини қилдириб берамиза, кузовнинг винил дизайнини қилиб берамиз ва салонни ташқи шовқиндан ҳимоя қилдириб берамиз.

Автомобилингизга керакли бўлганини танланг ва Сиз катта ўзгариш бўлганлигини пайқайсиз!

Бизнинг жамоамиз автотюнинг бўйича ишларни қисқа муддатда, ноёб равишда, сифатли ва қулай нарҳда бажаради!

 

Бўлишмоқ: